Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Хитой пестицидидан воз кечди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги «Император, 20% в.к.» пестициди рухсатномасини муддатидан аввал тўхтатди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Энди ушбу кимёвий маҳсулотни Қозоғистонда қўлланиш ман этилади. 2018 йилда «Пестициды» МЖЧЖ Қозоғистонга катта миқдорда «Император 20% в.к.» (имидаклоприд, 200 г/л) пестицидини олиб келган. Чигирткаларга қарши курашувчи кимёвий препарат «Шанхай МИО Кемикал Ко., Лтд.» томонидан ишлаб чиқарилган. Республика жанубида «марокко» чигирткасига қарши курашда «Император, 20% в.к.» пестициди фитосанитария хавфсизлигини таъминлаш талабларига мос келмаслиги, унинг биологик самарадорлиги паст (30%дан паст) бўлиши аниқланди», - дейилган ҚР ҚХВ хабарида.

Мутаҳассисларнинг айтишича, ушбу кимёвий воситадан фойдаланиш 1,054 млн га майдонда чигирткага қарши кураш чораларининг самарасиз қилиб қўйиши мумкин. Бундай ҳолатда «Ўсимликларни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунда «пестициднинг» давлат рухсатномасини бекор қилиш (тўхтатиш) нормаси белгилаб қўйилган.

«Шу муносабат билан, ҚР ҚХВ Агросаноат комплекси давлат инспекцияси қўмитасининг № 333-Н буйруғига биноан 2019 йил 12 декабридан эътиборан «Император, 20% в.к.» пестицидини қўллаш рухсатномаси қайтариб олиниб, ушбу кимёвий воситани давлат рўйхатидан ўтказиш тақиқланди», - деди вазирлик вакиллари.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар