Қозоғистон-Қирғизистон чегарасидаги 7 та назорат-ўтказиш пункти реконструкция қилинади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон-Қирғизистон чегарасида 8 та назорат-ўтказиш пункти мавжуд. Уларни 2025 йилгача реконструкция қилиш режалаштирилган, деб хабар беради Kazinform ҚР ИИРВ матбуот хизматига таяниб.

Депутатлар икки давлат ўртасида минтақанинг транспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларнинг боришини муҳокама қилдилар. Учрашувда ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигининг Автомобил йўллари қўмитаси раиси Толеген Абдуллин ҳам иштирок этди.

Йиғилиш давомида депутатлар «Қордай» ва «Қарасу» назорат-ўтказиш пунктларида бўлди. Эслатиб ўтамиз, «Қордай» назорат-ўтказиш пунктида реконструкция қилиш ишлари ўтган йилнинг март ойида якунланган эди. Қозоғистон-Қирғизистон чегарасида 8 та назорат-ўтказиш пункти мавжуд. 2025 йилгача уларни реконструкция қилиш режалаштирилган.

Янгиланган ўтказиш пункти янги жиҳозлар, жумладан, «Рапискан» инспекция мажмуаси билан жиҳозланган. Автомобиллар учун йўлаклар сони 4 тадан 8 тага кўпайди. Бундан ташқари, ўтказиш пунктидаги паспорт назорати кабиналари сони 34 тага кўпайди. Илгари уларнинг сони 13 тани ташкил этган.

Модернизация ишлари «Қарасу» ва «Бесағаш» чегара постларида ҳам амалга оширилади. Қолган 5 та пунктни модернизация қилиш босқичма-босқич амалга оширилади.

Учрашув якунлари бўйича Қозоғистон ва Қирғизистон вакиллари автомобил йўллари соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича ўзаро келишувларни имзоладилар. Томонлар ўз мажбуриятларини ўз вақтида ва сифатли бажаришга келишиб олдилар.

Сўнгги хабарлар