Қозоғистон киберхавфсизлик соҳасидаги ютуқларини ЕОИИ мамлакатлари билан баҳам кўришга тайёр

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бишкекда Биринчи Евроосиё иқтисодий форуми бўлиб ўтмоқда. Панел сессиялардан бирида ҚР рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири ўринбосари Асхат Оразбек сўзга чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон Республикаси рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири ўринбосари Асхат Оразбек «Рақамли ривожланиш – самарали интеграция калити сифатида» панел сессиясида сўзга чиқди.

«2020 йилда биз шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича ваколатли органни белгилаб олдик. 2018 йилда «Қозоғистон киберқалқони» дастури ишга туширилди, уни амалга ошириш давомида биз дунёда 108-ўриндан 31-ўринга кўтарилдик. Ҳукумат ва шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш учун бир қатор воситалар яратилган. Масалан, биз шахсий маълумотларни назорат қилиш каби хизматни жорий қилдик. Бу сизнинг шахсий маълумотларингизга киришни хоҳлайдиган давлат ёки хусусий шахсий маълумотлар назоратчиси сизга сўров юборганда. Сиз эса смартфонингиз орқали ушбу киришни маъқуллайсиз ёки рад этасиз. Банклар ва айрим операторлар мана шундай ишлайди», - дейди А.Оразбек.

Вазир ўринбосари, шунингдек, давлат маълумотларини ҳимоя қилиш мақсадида «масофавий иш жойи» воситаси жорий этилгани, унинг ёрдамида ҳар бир фойдаланувчи-давлат органи ўз инфратузилмаси билан хавфсиз схемада жойлашганлиги, интернетсиз ишлаши мумкинлигини айтди.

А.Оразбек Қозоғистон ушбу ва бошқа воситаларни Евроосиё иқтисодий иттифоқидаги ҳамкорлари билан бўлишишга тайёрлигини билдирди. Шунингдек, давлат ва шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш соҳасида ривожланган Қозоғистон ЕОИИдаги ҳамкор давлатлар ўртасида маълумотларни узатишда хавфсизликни таъминлаш учун криптографиядан фойдаланишга тайёр. Муҳим масала - бу шахсий маълумотларни трансчегаравий узатишда ҳимоя қилиш.

А.Оразбекнинг фикрича, маълумотларни ҳимоя қилиш соҳасида комплекс интеграция зарур ва бунинг учун ҳамма шароит мавжуд.

Муаллиф: Мейрамбек Байғарин

Сўнгги хабарлар