Қозоғистон қайси давлатларга кўпроқ товар экспорт қилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистоннинг 2021 йил январ-ноябр ойларидаги ташқи савдоси якунлари эълон қилинди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазирлиги маълумотларига кўра, Хитой, Италия ва Россия Қозоғистон товарлари учун асосий бозор бўлиб қолмоқда. ЕОИИ, Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё мамлакатларига товар экспортининг сезиларли ўсиши қайд этилди.

Қозоғистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг 51 фоизи экспорт қилинган. Экспортнинг умумий ҳажмида қайта ишланган маҳсулотлар улуши 32,8 фоизни ташкил этди.

Товар бозорлари сони 114 дан 121 мамлакатга кўпайди.

«2021 йилнинг 9 ойида хизматлар экспорти 11,3 фоизга ўсди. Экспорт қилинадиган хизматларнинг асосий турлари транспорт хизматлари, саёҳат ва бошқа тадбиркорлик хизматларидир», — дейилади вазирлик хабарида.

Муаллиф: Серик Сабеков

Сўнгги хабарлар