Қозоғистон Иссиқкўлда қуёш электр станцияси қурилишига сармоя киритади

None
None
BISHKEK. Kazinform – Қозоғистон ўзининг барча мажбуриятларини тўлиқ бажаришга ва муҳим лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга тайёр. Бу ҳақда Қозоғистон ва Қирғизистон президентларининг оммавий ахборот воситалари учун ташкил қилинган брифингида Қасим-Жомарт Тоқаев мълум қилди, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Лойиҳа қиймати 300 миллион долларни ташкил этади. Қасим-Жомарт Тоқаев сув-энергетика соҳасидаги муносабатларни мувофиқлаштиришни муҳим йўналиш деб атади.

«Биз трансчегаравий сув ресурслари - умумий хазина эканлигини яна бир бор таъкидладик. Сув танқислиги муаммоси йилдан-йилга мураккаблашиб бормоқда. Нуфузли халқаро экологик ташкилотлар ана шундай прогноз билан чиқишди. Сув келажакда кўп бўлмайди, танқислик бўлади. Шундай экан, Марказий Осиё давлатлари ҳамкорликда ҳаракат қилишлари керак.

Иккала давлат учун умумий дарёлар ҳамиша одамлар ўртасида боғловчи бўлиши керак. Қозоғистон ўз зиммасига олган барча мажбуриятларни тўлиқ бажаришга ва муҳим лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга тайёр», - деди Президент.

Аввал хабар қилинганидек, Қасим-Жомарт Тоқаев Қирғизистонга расмий ташриф билан келди.

Қирғизистон Президенти «Оқ кема» мармар чодирида Қасим-Жомарт Тоқаевни расман кутиб олди.

Қозоғистон ва Қирғизистон Президентлари кичик гуруҳда музокара ўтказди. Кичик таркибдаги учрашувдан сўнг икки давлат расмий делегациялари иштирокида кенгайтирилган таркибда музокаралар бўлиб ўтди.

Қозоғистон Президентининг Қирғизистонга ташрифи доирасида бир қатор ҳужжатлар имзоланди. Қасим-Жомарт Тоқаев ва Садир Жапаров оммавий ахборот воситалари учун брифинг ўтказди.


Сўнгги хабарлар