Қозоғистон Ҳиндистонга гуманитар ёрдам кўрсатади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Ҳиндистонга гуманитар ёрдам беради. Бу ҳақда ҚР Президентининг Бош вазир Асқар Мамин билан учрашуви чоғида маълум қилинди, деб хабар беради Kazinform.

Президентнинг матбуот котиби Берик Уалининг Facebook саҳифасида айтишича, Ҳиндистондаги санитария-эпидемиология ҳолатининг кескин ёмонлашуви муносабати билан Президент Ҳукуматга 6 миллион тиббий ниқоб, 400 минг респиратор, 50 минг вабога қарши кийим ва 105 та юртимизда ишлаб чиқарилган сунъий нафас олиш аппаратини юбориш тўғрисида топшириқ берган.

Сўнгги хабарлар