Қозоғистон илгари ишлаб чиқарилмаган янги маҳсулотларни ишлаб чиқаради

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилда қишлоқ жойларда қиймати 376 миллиард тенге бўлган 77 та лойиҳа амалга оширилади. Бундан ташқари, жорий йилда мамлакатда илгари ишлаб чиқарилмаган маҳсулотлар ишлаб чиқаради. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Бейбит Атамқулов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Президент томонидан қўйилган муҳим вазифалардан бири бу импорт ўрнини босиш ва Қозоғистонда ишлаб чиқарилган қурилиш материаллари билан таъминлашни 90 фоизга етказишдир. Қурилиш материаллари бозори эҳтиёжларини қондириш учун жорий йилда қиймати 126 миллиард тенге бўлган 38 та инвестиция лойиҳалари ишга туширилади. Ушбу соҳадаги 2020 йилда амалга ошириладиган асосий лойиҳалар Нур-Султандаги ҳажмли-блокли уй қурилиши ҳисобланади. Шунингдек, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича қатор йирик лойиҳалар мавжуд. Умуман олганда, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш импорт улушини 15 фоизга қисқартиради», - деди вазир.

Унинг сўзларига кўра, бу йилги лойиҳалар тўлиқ қувват билан ишлаганда, ишлаб чиқариш ҳажми 3 миллиард АҚШ долларидан ошади. Маҳсулотларнинг тўртдан бир қисми экспорт қилинади. Бу тахминан 800 миллион долларни ташкил этади. Моношаҳарларда умумий қиймати 132 миллиард тенгега тенг 15 та лойиҳани амалга ошириш ва 1000дан ортиқ доимий иш ўринларини яратиш режалаштирилган. Бу йил овул жойларда қиймати 376 миллиард тенге бўлган 77 та лойиҳа амалга оширилади ва 5800 доимий иш ўрни яратилади.

«Бундан ташқари, илгари Қозоғистонда ишлаб чиқарилмаган маҳсулотларнинг янги турлари, жумладан 7 турдаги кабель маҳсулотлари, янги турдаги карьер ва йўл ускуналари, янги турдаги композицион коагулянтлар, газ анализаторлари, кичик ва катта диаметрли темир-бетон қувурлар, ўғитларнинг янги турлари, қурилишда юк кўтариш ускуналари, трансформаторлар, дон қуритгичлар, янги турдаги комбайнлар, термосаварлар, қатламли фанера ишлаб чиқариш учун панелли радиаторлар ишлаб чиқариш режалаштирилган», - деди Бейбит Атамқулов.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар