Қозоғистон иқтисодиётининг чорак қисмини саноат ташкил этади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон иқтисодий тузилишининг тўрттан бир қисми саноат улушига тўғри келади. Бу ҳақда ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Бейбит Атамқулов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Маълумки, саноат мамлакатимиз иқтисодиётининг тўртдан бир қисмини (27,1%) ташкил этади. Саноатнинг қарийб ярмини ишлаб чиқариш соҳаси ташкил этади ва у 2020 йилда 20 йил ичида биринчи марта энг юқори кўрсаткич 48,7% га (2001 йилда - 46,2%) етди. Ялпи ички маҳсулотда ишлаб чиқаришнинг улуши 2020 йилда 12,7% ни ташкил этди. Саноатлаштириш йилларида жорий этилган янги корхоналар ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсишига ҳисса қўшди», - деди Бейбит Атамқулов.

Унинг айтишича, 2010-2020 йилларда Саноатлаштириш харитаси доирасида қиймати 9,1 триллион тенге бўлган 1527 та лойиҳа ишга туширилди. 212 минг иш ўрни яратилиб, 28,8 триллион тенге миқдорида маҳсулот ишлаб чиқарилди. Ўтган йили корхоналар томонидан 13 триллион тенге миқдорида маҳсулот ишлаб чиқарилди.


Муаллиф: Аян Бекенўғли

Сўнгги хабарлар