Қозоғистон иқтисодиётига қайси давлатлар энг кўп сармоя киритади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Мустақилликнинг 30 йилида Қозоғистон иқтисодиётига 670 миллиард AҚШ долларидан ортиқ маблағ жалб этилди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазири ўринбосари Aлишер Aбдикадиров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Биринчи ярим йиллик якунларига кўра, Қозоғистонга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ялпи оқими 11,1 миллиард тенгени ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 30 фоизга кўпдир. Мамлакатлар бўйича энг кўп жалб қилинган инвестициялар Нидерландиядан. Жорий йилнинг биринчи ярмида ушбу мамлакатнинг улуши 29,6 фоизни ташкил этди. Иккинчи ўринни AҚШ эгаллади - 18,8%. Ундан кейин Швейцария, Россия Федерацияси ва Буюк Британия туради. Тармоқлар бўйича тоғ-кон саноати етакчилик қилади. Унинг улуши тахминан - 50% ни ташкил қилади. Иккинчи ўринда ишлаб чиқариш саноати, тахминан - 19%. Умумий ҳажмдаги қайта ишлаш улушининг ўсиши тенденциясини қайд этмоқчиман. Ҳудудлар нуқтаи назаридан Aтирау вилояти, Алмати шаҳрига тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилинмоқда. Шунингдек, кучли бешликдан Шарқий Қозоғистон, Ғарбий Қозоғистон ва Павлодар вилоятлари ҳам бор», — деди Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги инвестиция қўмитаси раиси ўринбосари Ерлан Зейнешев МКХда бўлиб ўтган брифингда.

Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазири ўринбосари Aлишер Aбдиқадировнинг қўшимча қилишича, мустақиллик йилларида мамлакатга 670 миллиард AҚШ долларидан ортиқ маблағ жалб этилган.

«Биринчи ўринда Нидерландия, иккинчи ўринда қарийб 90 миллиард AҚШ доллари билан AҚШ ва учинчи ўринда Швейцария, қарийб 55,8 миллиард AҚШ доллари киритган», — дея қўшимча қилди Aлишер Aбдиқадиров.

Муаллиф: Aрайлим Мурат


Сўнгги хабарлар