Қозоғистон иқтисодиёти 2021 йилда 4,1 фоизга ўсди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон иқтисодиёти 2021 йилда 4,1 фоизга ўсди, дея маълум қилди Қозоғистон Миллий банки раиси Ғалимжан Пирматов. Бу ҳақда Kazinform мухбири хабар беради.
«2021 йилда жаҳон иқтисодиёти пандемиядан олдинги даражага қайтди. 2021 йилда глобал ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 6,1 фоизни ташкил этиб, 40 йил ичида энг тез ўсди. Қозоғистон иқтисодиёти 2021 йилда 4,1 фоизга ўсди ва пандемиядан олдинги даражада тикланди. Ортиқча талабга олиб келган жаҳон иқтисодиётининг жадал тикланиши фонида хомашё, материаллар ва озиқ-овқат нархлари максимал даражага етди, бу эса энергетика инқирози билан бирга дунёнинг кўплаб мамлакатларида рекорд даражадаги инфляцияга олиб келди«

. Бу ҳақда Сенат ялпи мажлисида Ғалимжон Пирматов маълум қилди.

У оммавий эмлаш ва чекловларни юмшатиш, глобал ишбилармонлик фаоллигини ошириш ва инқирозга қарши кенг кўламли чора-тадбирлар ҳисобига жаҳон иқтисодиётининг таклиф имкониятларидан кўра тез тикланиши шароитида ташқи инфляцион фон ўсиб бораётганини тушунтирди.

«Ташқи омиллар билан бир қаторда, айрим товар бозорларидаги ички номутаносибликлар мамлакатда инфляция босимини кучайтирди. 2021 йилнинг биринчи ярмида инфляция жараёнларининг барқарорлашув тенденцияси кузатилганига қарамай, йил ўрталаридан бошлаб озиқ-овқат, хомашё ва материаллар нархларининг ўсишининг умумий глобал тенденцияси фонида инфляция тезлаша бошлади. Ёзда сабзавот бозоридаги номутаносиблик, ёқилғи-мойлаш материаллари ва тартибга солинадиган хизматлар нархларининг ошиши ички инфляцияни қўллаб-қувватловчи омиллар бўлди»

, — деди Миллий банк раиси.

Ғалимжон Пирматовнинг қўшимча қилишича, Миллий банк Ҳукумат билан биргаликда Давлат раҳбари топшириғига асосан инфляция даражасини 8,5 фоиз даражасида ушлаб туриш чораларини кўрган.

Муаллиф: Ақбота Кузекбай


Сўнгги хабарлар