Қозоғистон Хитойдан баъзи мевалар импортини вақтинча тўхтатди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2 мартдан бошлаб Хитойдан суяклар, писта ва цитрус меваларни олиб киришни вақтинча тақиқлади. Бу ҳақда Kazinform мухбири ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизматига асосланиб хабар беради.

ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Агросаноат комплекси давлат инспекцияси қўмитаси томонидан ушбу тақиқнинг жорий қилинишига Хитойдан Қозоғистон ҳудудига олиб кириладиган маҳсулотларда «карантин объектлари»нинг мунтазам равишда аниқланиши асос бўлди.

«Фитосанитария чоралари бўйича халқаро стандарт қоидаларига мувофиқ, ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Агросаноат комплекси давлат инспекцияси қўмитаси карантин маҳсулотларини олиб киришда халқаро ва умумий карантин фитосанитария талаблари бузилганлиги тўғрисида Хитой Халқ Республикаси Бош божхона бошыармасига хабарнома юборди. ХХРнинг карантин хизмати Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Агросаноат комплекси давлат инспекцияси қўмитаси томонидан юборилган расмий нотификацияни кўриб чиқди ва чораларни кучайтиришни таклиф қилди. Хусусан, Хитой томони мунтазам равишда содир бўлган қоидабузарликлар баъзи мевали боғларининг карантин объектларига қарши профилактика чораларини кўрмаганлиги сабабли аниқланганини маълум қилди», - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда Хитойдан Қозоғистон ҳудудига карантин жорий қилинган маҳсулотларни олиб киришда 52 та қоидабузарлик аниқланган. Шу жумладан 7 та карантин жорий қилинган организмлар, 22 та маҳсулотни фитосанитар сертификатларисиз олиб кириш, 13 та карантин маҳсулотлари пакетида этикеткалар йўқлиги, 3 та фитосанитария талабларининг бузилиши, 4 та фитосанитария сертификатлари текшириш учун маҳсулотни тақдим этмаслик ҳолатлари аниқланган.

Барча ҳолатларда карантин жорий қилинган маҳсулот (12 минг дона) қайтариб юборилди. Бундан ташқари, умумий қиймати 2 миллион танга бўлган 27 та жарима солинди.

Сўнгги хабарлар