Қозоғистон ХХII Осиё физика олимпиадасида кучли учликдан жой олди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистонлик мактаб ўқувчилари физика бўйича ХХII Осиё олимпиадасида 5 та медаль қўлга киритиб, кучли учликдан жой олишди. Терма жамоа ҳисобида 1 та кумуш ва 4 та бронза медали бор, дея хабар беради Кazinform Қозоғистон Таълим ва фан вазирлигига таяниб.

– Таълим ва фан вазирлиги ўқувчиларимизнинг бошқа давлат ўсмирлари билан рақобатлашиш имкониятларини ошириши учун барча шароитларни яратиб бермоқда. Яқинда ўқувчиларимиз кимё фанидан 56-халқаро Менделеев олимпиадасида 8 та медални қўлга киритди. Шунингдек, ўқувчиларимиз илк бор Франциядаги Жаҳон гимназиядасида иштирок этиб, кучли учликка кирди. Қайд этиш жоизки, Осиё физика олимпиадаси энг қийин олимпиадалардан бири ҳисобланади. Фанлар бўйича жаҳон олимпиадаларида эса анъанавий тарзда пешқадам бўлган мамлакатлардан ўзиб кетдик. Ўқувчиларимиз 5 та медаль ва 2 та дипломга сазовор бўлди, – дейди Республика «Дарын» илмий-амалий маркази раҳбари ўринбосари Нурлан Жумагелди.

Осиё физика олимпиадасидаги ғалаба ўқувчиларга терма жамоага қўшилиш ва Халқаро физика олимпиадасида (IPhО) Қозоғистон шарафини ҳимоя қилиш имконини беради.

Республика шарафини жаҳон ареналарида Нур-Султан, Алмати, Павлодар, Атирау ва Ақтўбе шаҳарларидан 8 нафар 10-11-синф ўқувчилари ҳимоя қилди. Уларнинг барчаси Республика физика олимпиадаси ғолиб ва ​​совриндорларидир.

Бу йил интеллектуал беллашувлар масофавий форматда 24-31 май кунлари бўлиб ўтди. Унда Хитой, Малайзия, Руминия, Россия, Сингапур, Саудия Арабистони, Туркия, Таиланд, Жанубий Корея, Қирғизистон ва бошқа 27 давлат вакиллари иштирок этди.

Сўнгги хабарлар