+7 (701) 759 90 19
USD 399.51 EUR 447.33
RUB 5.78 CNY 56.10
Янгиликлар

Қозоғистон Германия билан машинасозликни ривожлантиришни муҳокама қилмоқда

21 Май 09:44
Баҳам кўринг:
Қозоғистон Германия билан машинасозликни ривожлантиришни муҳокама қилмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон бош вазири ўринбосари Роман Скляр Германиянинг 50дан ортиқ компанияларининг раҳбарлари иштирокида навбатдаги веб-анжуманни ўтказди. Бу ҳақда primeminister.kz хабар бермоқда.

Тадбир машинасозлик соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига, шунингдек, Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг 2019 йилда ва 2020 йил бошида Германияга ташрифи чоғида эришилган келишувларнинг амалий ижросига бағишланди.

«Қозоғистон иқтисодиётининг ўзини-ўзи таъминлашига ва мавжуд кучли хом ашё базаси асосида саноатнинг янги тармоқларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади. Қайта ишлаш саноатига йўналтирилган диверсификацияланган иқтисодиётни яратиш иқтисодиётимизни ривожлантиришнинг алоҳида устувор йўналишидир», - деди Роман Скляр.

Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитасининг бошқарувчи директори М.Хармс Қозоғистон ва Германия ўртасида кенг қамровли савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади ва инқирознинг Германия саноатига салбий таъсирини камайтириш чоралари ҳақида гапирди.

Онлайн учрашув давомида «Қозоғистон машинасозлари иттифоқи» юридик шахслар бирлашмаси бошқаруви раиси Мейрам Пшембаев мамлакатдаги 540дан ортиқ машинасозлик корхоналари, шу жумладан Германия капитали иштирокидаги корхоналарни ўз ичига олган бизнес ҳамжамияти фаолияти тўғрисида гапирди. У ўз нутқида Қозоғистонда машинасозлик саноатини ривожлантириш истиқболларига, 2019-2024 йилларга мўлжалланган «Йўл харитаси»ни амалга оширишга ва саноатни ривожлантириш жамғармасини яратишга алоҳида эътибор қаратди.

Веб-конференция якунида мунозаралар бўлиб ўтди, улар давомида савдо-иқтисодий алоқаларни фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди ва келгусида бундай учрашувларни доимий равишда ўтказишга келишиб олинди.

Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив