Қозоғистон экспорти 20,6 фоизга ошди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йилнинг 9 ойида Қозоғистон экспорти 20,6 фоизга ошди. Бу ҳақда ҚР Савдо ва интеграция вазири Бақит Султанов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Жаҳон иқтисодиётида салбий тенденцияларнинг давом этишига қарамай, 2021 йилнинг 9 ойи Қозоғистон Республикаси ташқи савдосида сезиларли ижобий динамикани келтириб чиқарди. Хусусан, товар айирбошлаш ҳажми ўтган йилнинг 9 ойига нисбатан 12,7 фоизга ошиб, 72,8 миллиард долларга етди. Шу билан бирга, экспорт 20,6 фоизга ошди», - деди вазир Сенатдаги Ҳукумат соатида.

Шунингдек, у Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасидаги товар айирбошлаш ҳажми 9 ой давомида 18,5 миллиард долларга етганини, бу 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 28,4 фоизга кўп эканлигини таъкидлади.

«Экспорт 39,2 фоизга ошиб, 5,6 миллиард долларни ташкил этди. Биз кўп томонлама интеграция ва халқаро майдонларда иқтисодий манфаатларимизни илгари суриш бўйича фаол ишлаяпмиз», - деди Бақит Султанов.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар