Қозоғистон давлат хизматларининг глобал шлюзини яратиш ташаббуси билан чиқди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноати вазири Бағдат Мусин Женевада бўлиб ўтган Ахборот жамияти бўйича Бутунжаҳон саммити доирасида вазирлар давра суҳбатида нутқ сўзлади. Бу ҳақда Kazinform вазирлик матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Учрашувда вазир хорижлик ҳамкасбларини Қозоғистоннинг рақамлаштириш соҳасидаги ютуқлари, давлат хизматлари соҳасидаги инновацияларнинг бориши, шунингдек, глобал давлат хизматлари шлюзининг ривожланиши ҳақида маълумот берди.

Бағдат Мусиннинг таъкидлашича, ҳозирги вазият фуқаролар ҳаётини осонлаштириш, масалан, уларга «рақамли паспорт» ва бошқа ҳужжатлардан фойдаланиш имконини бериш учун турли мамлакатларнинг давлат ахборот тизимларини интеграциялашувини тақозо этмоқда.

«Биз ахборот тизимларининг давлатлараро интеграцияси ҳақида жиддий ўйлашимиз керак. Бизнинг асосий мақсадимиз фуқароларимиз, бизнес ва ҳукуматнинг ўзаро ҳамкорлигини янада қулай ва инсонпарвар қилиш бўлиши керак. Интеграсиянинг афзалликлари туризм, тиббиёт, савдо ва таълим каби турли соҳаларга ижобий таъсир кўрсатиши аниқ. Умид қиламанки, Халқаро электралоқа иттифоқи бу йўналишда ташаббус кўрсатади», - деди вазир.

Бироқ, унинг сўзларига кўра, бундай кенг кўламли лойиҳани амалга ошириш учун аниқ методология, стандартлар ва қоидалар талаб этилади.

Бағдат Мусин Қозоғистон ҳукумати бу борада ёрдам беришга тайёрлигини таъкидлади.

Бағдат Мусин ташаббусини Халқаро электралоқа иттифоқи бош котиби Хоулин Чжао қўллаб-қувватлади ва тегишли бюрога масалани ўрганиш учун махсус гуруҳ тузишни топширди.

Сўнгги хабарлар