Қозоғистон чет элларга 63 йўналишда ҳафтасига 240 та парвозларни амалга оширади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонда ички рейслар тўлиқ тикланди(57 йўналишда 744 рейс). Чет элларга 63 йўналишда ҳафтасига 240 та рейс амалга оширилади. Бу ҳақда Қозоғистон Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

Йил бошидан буён соҳада кўрсаткичлар ўтган йилга нисбатан сезиларли даражада ошди.

«2021 йилнинг 9 ойида йўловчилар сони 81 фоизга ошиб, 6,9 миллион кишига етди. Aэропортларда хизмат кўрсатилган йўловчилар сони 70 фоизга ошиб, 12,6 миллион кишини ташкил қилди (2020 йил 9 ойида 7,4 миллион киши, 2019 йил 9 ойида 12,3 миллион киши).

Бугунги кунга қадар ички рейслар тўлиқ тикланди. Шунингдек, 23 давлат (Туркия, Корея, БAA, Беларусь, Украина, Германия, Ўзбекистон, Қирғизистон, Миср, Россия, Грузия, Тожикистон, Полша, Нидерландия, Черногория, Aрманистон, Буюк Британия, Венгрия, Мальдив ороллари, Озарбайжон, Қатар) , Шри-Ланка ва Таиланд ўртасидаги халқаро рейслар (ҳафтасига 63 йўналишда 247 та рейс) қайта очилди.

Маълумотларга кўра, бир суткада ички йўналишларда ўртача 106 та, халқаро йўналишларда эса 35 та рейс амалга оширилмоқда.


Сўнгги хабарлар