Қозоғистон бюджетида 1 баррель нефтнинг ўртача йиллик нархи 90 доллар этиб белгиланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Номинал ЯИМ 91,5 триллион тенгега баҳоланмоқда, бу тасдиқланган прогноздан 4,5 триллион тенгега юқори. Бу ҳақда Мажилиснинг ялпи йиғилишида республика бюджети муҳокамаси чоғида ҚР Миллий иқтисодиёт вазири вазифасини бажарувчи Тимур Жақсилиқов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«2022 йилга мўлжалланган макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва бюджет параметрларига аниқлик киритилди. Макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ташқи иқтисодий вазият, жаҳон иқтисодиётининг ривожланиши, шунингдек, нефт бозоридаги тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда тузатилди. Масалан, йил бошидан буён иқтисодий ўсишда ижобий тенденция кузатилмоқда.

Январ-февралда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръати 3,5 фоизни ташкил этди. Йил бошидан бери 1 баррель нефтнинг ўртача нархи 98 долларни ташкил қилди. Шу билан бирга, Жаҳон молия институтларининг 2022 йилдаги нефт нархлари прогнози 74 АҚШ долларидан 105 АҚШ долларигача.

Шу муносабат билан, макро кўрсаткичларни тўғрилашда 1 баррель нефтнинг ўртача йиллик нархи 90 доллар этиб белгиланди», - Т. Жақсилиқов.

Унинг сўзларига кўра, S&P Global Ratings агентлиги 2022 йилда жаҳон иқтисодиёти ўсиши прогнозини 4,2 фоиздан 3,6 фоизга туширган.

«Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, мамлакат иқтисодиётининг ўсиш прогнози 3,9 фоиздан 2,1 фоизга камайди. Шу билан бирга, ялпи ички маҳсулотнинг номинал ҳажми 91,5 триллион тенгега баҳоланмоқда, бу тасдиқланган прогноздан 4,5 триллион тенгега юқори. Дунёда протекционизм кучайиб бораётгани ва тарифларнинг кўтарилиши туфайли металлургия ишлаб чиқаришидаги чекловлар туфайли ишлаб чиқариш саноатида прогнозлар 3,5 фоиздан 2,9 фоизга қисқартирилди», - деди у.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар