+7 (701) 759 90 19
USD 425.02 EUR 498.17
RUB 5.85 CNY 65.85
Янгиликлар

Қозоғистон Бош вазири аҳолини эмлаш ишларини давом эттиришни топширди

3 Август 10:40
Баҳам кўринг:
Қозоғистон Бош вазири аҳолини эмлаш ишларини давом эттиришни топширди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Бош вазири Асқар Мамин аҳолини эмлаш ишларини давом эттиришни топширди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Жанубий Кореяда коронавирус юқтириш ҳолатлари  сони рекорд даражага етди Қозоғистонликлар ПЗР-тестини топширмасдан 11 та мамлакатга боришлари мумкин Ўзбекистонда 4 миллион киши COVID-19 га қарши эмланди

«Дельта штаммининг тарқалиши туфайли ҳудудларда эпидемиологик вазият ёмонлашди. Республикада касалланиш сезиларли даражада ошди. Касалхона ўринларининг бандлиги 56 фоиз, реанимацияда – 44 фоиз, - деди Асқар Мамин Ҳукумат йиғилишида.

Унинг таъкидлашича, пандемиядан чиқишнинг ягона йўли - эмлаш.

«Биринчи компонент билан 5,5 миллиондан ортиқ одам, иккинчи компонент билан эса 4 миллиондан ортиқ одам эмланган. Бу йўналишдаги ишларни давом эттириш керак «, - дея хулоса қилди Бош вазир.

Аввалроқ ҚР Соғлиқни Сақлаш вазири А. Цой Қозоғистондаги ҳозирги эпидемиологик вазият ҳақида хабар берган эди. Унга кўра, Қозоғистон Республикаси 26 июлдан бошлаб қизил зонада. Туркистон вилоятидан ташқари барча вилоятлар қизил зонада. Жорий йилнинг 3 август ҳолатига кўра, республика инфекцин касалхоналарида ўринларнинг бандлиги 56, реанимацияда – 44 фоизни ташкил этди.

Муаллиф: Азамат Сиздикбаев


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив