Қозоғистон Болония таълим тизимидан чиқмайди - Қасим-Жомарт Тоқаев

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон таълимнинг Болония жараёнини тарк этмайди. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Мен ўз вақтида Болония тизимига шубҳа билан қараганман. Унга қўшилиш чоғида Сенат раиси эдим ва Ҳукуматни шошмасликка чақирдим. Ўша пайтда унга қўшилиш катта миллий ютуқ ва ҳатто байрамга айлинди. Дарҳақиқат, унинг ҳам камчиликлари жуда кўп ва мен уларни пайқадим. Медалнинг икки томони бор. Россия ҳукуматининг Болония тизимидан чиқиш ҳақидаги қарорини тушунаман. Лекин шуни тушуниш керакки, бунинг салбий оқибатлари ҳам бўлади»

, - деди Қасим-Жомарт Тоқаев россиялик журналист Андрей Кондрашовга берган суҳбатида.

Давлат раҳбари Қозоғистонда таълим соҳасига катта эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

«Чунки таълимнинг ўрни жуда катта. Қозоғистонда Россия техник университетларининг филиалларини очиш ташаббуси билан чиқдим. Бу жараён бошланди. Москва муҳандислик-физика институти бизда ўз филиалини очди. Губкин номидаги нефт ва газ университети ҳам филиал очади. Менимча, бу жараён давом этади. Чунки бугунги қозоқ ёшлари рақобатбардош бўлиши учун биринчи навбатда техник билим керак, деб ўйлайман»

, - деди Президент.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар