Қозоғистон биржасида доллар яна кўтарилди

None
None
ALMATY. Kazinform – Долларнинг тенгега нисбатан курси мустаҳкамланди, деб хабар беради Казинформ мухбири.

KASE фонд биржасидаги кунлик савдолар якунларига кўра, АҚШ долларининг тенгега нисбатан курси 2,33 тенгега ошиб, ўртача 438,43 тенгени ташкил қилди.

Миллий банкнинг 15 июндаги расмий курсига кўра, 1 доллар 435,92 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси 438,50 тенге, сотиб олиш 443,50 тенгени ташкил қилмоқда.

Нур-Султанда сотиш нархи 437 тенге, сотиб олиш нархи 440,46 тенге.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар