Қозоғистон авиация маъмурияти «Sunflower» рақамли регуляторини ишга туширмоқчи

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон авиация маъмурияти авиация соҳасида рақамли тартибга солиш тизимини яратиш устида иш олиб бормоқда, деб хабар беради Kazinform.

Қозоғистон авиация маъмурияти ташаббуси билан турли хил соҳалар ва ёндашувлар бўйича халқаро экспертлар гуруҳининг қўшма кўмаги билан халқаро илғор тажрибалар, таваккалчиликларни бошқариш ва операцион маълумотларга асосланган ҳолда рақамли регулятор яратилди.

«Sunflower» лойиҳасининг вазифаси - самолётнинг жойлашуви, парвоз вазифаси ва парвоз буюртмачиси ҳақидаги саволларга жавоб бериш орқали парвоз маълумотларини қидириш ва таҳлил қилишга имкон берадиган визуализация воситасини яратиш.

Қозоғистон авиация маъмурияти, «BusinessOptix» ва «gluoNNet» билан ҳамкорликда бир вақтнинг ўзида маълумотлардан фойдаланиш имкониятларини ўрганиш ва маълумотлар тўпламини олишда юзага келадиган вазиятни ўрганиш ёндашилди. gluoNNet самолётларни кузатиш учун инновацион дастур яратиб, Sunflower лойиҳаси дастурини ишлаб чиқишга ўз ҳиссасини қўшди. Маълумотларни интеграциялашган таҳлил қилиш технологияси катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлаш ва контекстуал таҳлил қилиш имконини берадиган кенг кўламли тадқиқотларнинг сўнгги натижаларига асосланган.

Бугунги кунга келиб BusinessOptix платформасида рақамли регулятор турли хил бизнес вазифалари, шу жумладан Қозоғистон авиацияси маъмуриятининг таваккалчиликлари ва фаолияти тўғрисидаги маълумотлар базасини жойлаштириш учун жорий қилинган.


Сўнгги хабарлар