+7 (701) 759 90 19
USD 426.32 EUR 496.24
RUB 6.04 CNY 66.74
Янгиликлар

Қозоғистон Ахборот вазири Ўзбекистон қозоқ маданият марказлари вакиллари билан учрашди

19 Сентябрь 16:50
Баҳам кўринг:
Қозоғистон Ахборот вазири Ўзбекистон қозоқ маданият марказлари вакиллари билан учрашди

TASHKENT. Kazinform - Бугун, 19 сентябр куни Қозоғистон Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазири Аида Балаева Тошкентда Ўзбекистон қозоқ маданият марказлари вакиллари билан учрашди, деб хабар беради Kazinform ҚР Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
9 ойда хориждан Ўзбекистонга $5,7 млрд миқдорида пул ўтказмалари амалга оширилган Ўзбекистонда аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилади Ўзбекистонда Президент сайловларига икки кун қолди

Учрашувда вазирнинг айтишича, яқинда Қозоғистон халқига Мурожаатномасида Президент Қасим-Жомарт Тоқаев миграция сиёсатининг янги концепциясини ва умуман, тарихий ватанига қайтиб келаётган ватандошларнинг мослашиши бўйича масалаларни ишлаб чиқиш ташаббуси билан чиққан. Бундан ташқари, у этник қозоқлар учун Қозоғистон Республикаси фуқаролигини олишда давлат хизматларини кўрсатиш тартиби ва муддатлари, шунингдек, ватандош ёшлар учун Қозоғистон олий ўқув юртлари томонидан берилган квоталар сезиларли даражада соддалаштирилганини таъкидлади.

Шу билан бирга, Аида Балаева қозоқ халқининг маданияти ва тилини асраб-авайлаш муҳимлигини таъкидлади. Масалан, дунёдаги энг йирик қозоқ жамоаларидан бири Ўзбекистонда яшайди ва ўтган йили бу мамлакат пойтахтида Қозоғистон Ахборот ва жамиятни ривожлантириш ҳамда Ташқи ишлар вазирликлари кўмагида Абаи маданият ва ишбилармонлик уйи очилди.

Вазир билан учрашувда Ўзбекистон қозоқ жамоасининг таниқли вакиллари, жумладан, Республика қозоқ миллий маданий маркази раиси С. Усенов, академик, профессор Қ.Сейданов ва бошқалар иштирок этишди.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив