Қозоғистон аэропортлари ва масжидларида инсон юзини танийдиган видеокамералар ўрнатилмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда аэропорт, вокзал ва масжидларда ақлли видеокузатув камералари ўрнатилмоқда. Бу ҳақда Нур-Султан Полиция департаменти тезкор бошқарув маркази раҳбари Лариса Чирва маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Биз ушбу лойиҳани йўлга қўйишни анчадан илгари режалаштирган эдик. Айни пайтда аэропортлар, вокзаллар, ер ости йўлаклари ва масжидларда тажриба тариқасида видеокузатув камералари ўрнатилган. Бироқ, у ҳамма жойда ҳам тўғри ишламайди. Дастурни такомиллаштириш керак», - деди тезкор бошқарув маркази раҳбари.

Лариса Чирванинг сўзларига кўра, камералар инсоннинг юзини танийди ва маълумотлар базасидаги фуқаро ҳақидаги барча маълумотларни кўрсатиб туради.

Қурилма халқаро ёки мамлакат ичида қидирув эълон қилинган гумондорларни ҳам аниқлай олади.

Лойиҳа синов босқичидан сўнг тўлиқ амалга оширилиши режалаштирилган.

Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар