Қозоғистон 2060 йилга келиб углеродсиз мамлакат бўлишни мақсад қилган – ҚР Президенти

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - 2060 йилга келиб Қозоғистон углеродсиз мамлакатга айланишни мақсад қилган. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессияси умумий дебатларида сўзлаган нутқида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Президент йиғилишда карбонат ангидрид, ўрмон ёнғинлари, циклонлар, сув тошқинлари ва қурғоқчиликнинг жуда юқори даражаси табиий офатларга олиб келиши мумкин бўлган одатий ҳолатга айланиб бораётганини таъкидлади.

«Денгизга чиқа олмайдиган йирик мамлакат бўлган Қозоғистоннинг иқлими тез ўзгариб, халқимизга ва иқтисодиётимизга таҳдид солмоқда. Охирги 75 йил мобайнида йиллик ўртача ҳарорат 2 даража илиқлашди, ҳозир эса ҳар беш йилда қурғоқчилик бўлади. Шу муносабат билан Қозоғистон 2060 йилга келиб углеродсиз мамлакатга айланишни мақсад қилган. Келгуси ойдан бошлаб, биз 2050 йилгача 2008 йилга нисбатан ЯИМ энергия сарфини 50 фоизга камайтиришга қаратилган миллий паст углеродли стратегияни ишлаб чиқишни бошлаймиз», - деди Президент.


Сўнгги хабарлар