Қостанайда 5 қаватли 30 та уй қурилади

None
None
QOSTANAI. Kazinform – Қостанай вилояти ҳокими Архимед Мухамбетов аҳолига ҳисобот бериш йиғилишида ҳудуддаги турар жой қурилиши ҳақида гапириб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ҳудуд раҳбарининг айтишича, 2019 йилда ҳудудда жами 335,4 минг квадрат метр турар жой фойдаланишга топширилган. Жорий йилда бу кўрсатгич 10 фоизга оширилади.

«Ўтган йилда 5 та турар жой фойдаланишга берилди. Бу йил «Юбилейний» микрорайонида ижарага бериладиган 4 та уйнинг қурилиши якунига етказилади. Қостанай тумани Заречний овули «Северний» микрорайонида умумий майдони 15,9 минг квадрат метрлик 143 та хусусий уй қурилиши якунига етказилган», – деди вилоят ҳокими.

Бундан ташқари Қонай микрорайонида 5 қаватли 30 та уйнинг қурилиши бошланади. Хусусий уй қурилишига 2 мингдан зиёд участка берилади. 2019 йилда кўп фарзандли ва кам таъминланган оилаларга 422 та квартира берилди.

«Давлат-хусусий ҳамкорлиги бўйича Арқалиқ шаҳрида 112 квартирали турар жойни модернизация қилиш бўйича 1 та лойиҳа амалга оширилди. «Нурли ер» дастури доирасида 618 ёш оила уйли бўлишди. Улар орасида 65 нафар педагог, 146 нафар шифокор бор», – деди А.Мухамбетов.

Муаллиф: Қасқирбай Қойшиманов

Сўнгги хабарлар