Қостанай вилоятида 25 нафар ёш шифокорга уй берилди

None
None
QOSTANAI. Kazinform – Бугун Қостанайда вилоят ҳокими Архимед Мухамбетов 25 нафар шифокорга уй калитларини ҳадя қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

2019 йилда вилоят ҳокимлиги ва «Қозоғистон ипотека компанияси «Ипотека ташкилоти» АЖ ўртасида соғлиқни сақлаш ходимлари учун 350 та квартира сотиб олиш ҳақида келишувга эришилган. Турар жойлар «Нурли ер» давлат дастури доирасида қурилган.

«Сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага бериладиган турар жойлар 3 йил ичида бериб тугатилади. Ўтган йилда 350 та квартиранинг 54 таси берилган бўлса, бугун яна 25 нафар ёш шифокор уйли бўлишди. Ипотека компанияси билан бирлашиб бажариладиган ишлар ҳали кўп. Эндиликда шу тариқа уй сотиб олиш имконияти педагогларга ҳам берилиши кўзда тутилган», – деди Архимед Мухамбетов.

Мутаҳассисларнинг айтишича, 25 нафар ёш шифокорга берилган «Юбилейный» микрорайонидаги №35 уй сифатли қурилган, қурилиш материаллари маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан етказиб берилган.

Муаллиф: Қасқирбай Қойшиманов


Сўнгги хабарлар