Коронаютуқ: Нур-Султанда эмланганлар орасида 2 хонали квартира ва автомобиль ўйнатилмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон пойтахти аҳолиси эмланиш орқали 2 хонали квартирани ютиб олишлари мумкин. Нур-Султан шаҳри ҳокими Алтай Кўлгинов ўзининг Инстаграм саҳифасида ушбу янгилик билан ўртоқлашди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Жамоавий иммунитетни шакллантириш учун шаҳар аҳолисининг 60 фоизидан кўпроғини эмлаш керак. Санитария шифокорлари қўшимча карантин чекловлари тўғрисида янги фармон тайёрламоқдалар: хавфли гуруҳлар учун эмлаш мажбурийдир, эмланмаган ишчиларни масофадан ишлашга ўтказиш ва бошқалар чоралар талаб қилинади. Шаҳар аҳолисини рағбатлантириш учун биз қимматбаҳо совғалар лотереясини тақдим этмоқдамиз. Янги эмланганлар орасида эса биз икки хонали квартира ўйнатишни хоҳлаймиз (инвесторлар ҳисобидан). Лотореяда шаҳар клиникаларида ёки савдо марказларида эмланган барча шаҳар аҳолиси иштирок этишлари мумкин», - деди шаҳар ҳокими.

Унга кўра, эмлашнинг биринчи компонентини жорий йилнинг 25 июнидан 31 августигача олган 18 ёшдан катта шаҳар аҳолиси квартира тикилган лоторея ўйинига қатнашиши мумкин. Натижалар сентябр ойи бошида эълон қилинади.

«Биз IT-ҳамжамиятни адолатли рақобат ва эмланганларни тўлиқ қамраб олишини таъминлаш учун сафарбар қиламиз (ушбу босқичда). Эслатиб ўтамиз, бундан олдин «MEGA Silk Way» савдо маркази эмланганлар ўртасида ютуққа автомобил тикилганини эълон қилган эди. Шунингдек, савдо марказларида эмланганлар орасида компютер ва маиший техника, iPhone смартфонлари ютуқлари ўйнатилади. Сўнгги кунларда эмлаш жараёнига қатнашаётган аҳолининг фаоллиги қувонтирмоқда. Шу тарзда шаҳар аҳолиси ўз соғлиғи учун масъулиятни ўз зиммаларига олишди ва «Дельта» штаммининг хавфини тушуна бошладилар. Эмлаш - бу пандемияга қарши курашишнинг ягона самарали усули! «- деди Алтай Кўлгинов.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар