Коронавирусга қарши Қозоғистон вакцинаси билан 1 665 киши эмланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 1665 киши «QazVac» коронавирусига қарши маҳаллий вакцинани қабул қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«1665 киши «QazVac» вакцина билан эмланди», - дейилади ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида. Эслатиб ўтамиз, Қозоғистоннинг Биологик хавфсизлик илмий тадқиқот институти олимлари томонидан ишлаб чиқарилган COVID-19га қарши «QazVac» (QazCovid-in) вакцинасининг биринчи партияси юборилган эди.

Дастлабки 50 минг доза вакцина «СҚ-Фармация»нинг марказларига тарқатилди ва кейинчалик мамлакатнинг барча ҳудудларидаги соғлиқни сақлаш бўлимлари омборларига етказиб берилди.

Кейин 6 минг доза вакцина Нур-Султан ва Алмати шаҳарларига, 4 минг дозаси Чимкент шаҳри ва Қарағанди, Шарқий Қозоғистон ва Алмати вилоятларида етказиб берилди. 2 минг доз бошқа вилоятларга етказиб берилди.

Кеча ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой биринчилардан бўлиб КВИга қарши маҳаллий «QazVac» вакцинасини билан эмланди.


Сўнгги хабарлар