+7 (701) 759 90 19
USD 399.51 EUR 447.33
RUB 5.78 CNY 56.10
Янгиликлар

Коронавирусдан даволаш учун қандай дорилар ишлатилмоқда

21 Май 18:48
Баҳам кўринг:
Коронавирусдан даволаш учун қандай дорилар ишлатилмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда коронавирус билан касалланган одамларни даволаш учун қандай дорилар ишлатилади? Бу саволга Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Facebook саҳифасида берган суҳбатида «СК-Фармация» МЧЖ бошқаруви раиси Берик Шарип жавоб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бизнинг шифокорларимиз COVID-2019га қарши курашда бир қатор вирусга қарши препаратларни қўллашмоқда. Улардан бири алувиа лопинавиридир. Бундан ташқари, у ОИВ билан касалланган беморларнинг организмига босимни пасайтириш учун ишлатилади. Умуман олганда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус инфекциясидан даволаш учун махсус клиник протоколни тасдиқлади. Протоколга Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тавсия этилган дорилар ҳам киритилган», - деди Берик Шарип.

Бу ҳақда кўпроқ маълумот олиш учун Берик Шарип COVID-2019 учун клиник протоколни кўриб чиқишни тавсия қилди.

«Умуман, шифокор сифатида айтишим мумкинки, коронавирус ҳам вируснинг бир тури. Шунинг учун бунда ҳам организмга кирадиган вируслар босимини камайтириш учун зарур дорилар ишлатилади. Биз ушбу препаратни (алувиа лопинавири) февраль ойида 10 минг киши учун олиб қўйганмиз. Коронавирусга қарши гидрослихлорит, хлорино-фосфатлар ҳам келтирилган. Буларнинг барчаси клиник протоколга мувофиқ даволаниш учун ишлатилади», - деди Берик Шарип.

«СК-Фармация» МЧЖ бошқаруви раиси мамлакатимизда ушбу дориларнинг етарли захиралари мавжудлигини таъкидлади.

Муаллиф: Аян Бекенўғли

Калит сўзлар: Тиббиёт,
Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив