Коронавирус: Жанубий Корея ва Эронга рейслар камайтирилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Коронавирус инфекцияси туфайли Қозоғистон Жанубий Корея ва Эронга парвозларни чеклайди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси санитар врачи Жандарбек Бекшин маълум қилди.

«Жанубий Корея 1-тоифага киритилган. 1 мартдан бошлаб рейслар 9 тадан 3 тага қисқартирилди. Қозоғистон Республикаси Инвестициялар ва инфратузилмаларни ривожлантириш ва Ташқи ишлар вазирликлари билан биргаликда биз бошқа давлатларни ҳам кўриб чиқмоқдамиз. Масалан, Японияга ҳафтасига икки марта учади. Трафикнинг пастлиги сабабли ҳозирча муаммо йўқ», - деди Жандарбек Бекшин.

Шу билан бирга, Эрон ва Қозоғистон ўртасида ҳаво қатнови чекланади.

«Туркия, Покистон, Уммон ва Афғонистон каби давлатлар Эронга ҳаво қатновини вақтинча чеклаб қўйди. Биз бошқа мамлакатлар билан парвозларни чеклаш масаласини кўриб чиқмоқдамиз», - деди бош санитар.

Эслатиб ўтамиз, Жанубий Кореяда 1146 киши коронавирус билан касалланган ва 11 киши вафот этган. Эронда 42 коронавирус ҳолати қайд этилди, улардан 12 таси ўлим билан якун топган.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи


Сўнгги хабарлар