+7 (701) 759 90 19
USD 409.98 EUR 462.21
RUB 5.75 CNY 58.43
Янгиликлар

Коронавирус: Лотин Америкаси пандемия марказига айланмоқда

28 Май 10:06
Баҳам кўринг:
Коронавирус: Лотин Америкаси пандемия марказига айланмоқда

BALTIMOR. Kazinform – Джон Хопкинс университети маълумотларига кўра, дунёда 5,6 миллиондан ортиқ одам коронавирус билан касалланган ва 350 минг бемор вафот этган, деб хабар беради Kazinform ВВСга таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
Коронавирус: асимптоматик беморларга фойдаси йўқ дорилар номи эълон қилинди Коронавирус: Дунёдаги жорий вазият Қозоғистонда кеча1376 кишидан коронавирус аниқланди

Лотин Америкасидаги вазият шифокорларни қаттиқ ташвишга солмоқда. Коронавирус билан касалланиш кескин ўсди. Панамерика соғлиқни сақлаш ташкилотининг таъкидлашича, ҳудуднинг «глобал пандемия ўчоғига айланганига заррача шубҳа йўқ».

Бразилияда ушбу касалликка чалинганлар сони 390 мингдан ошиб, бу эса ушбу касаллик бўйича дунёда иккинчи ўринга чиқиб олган. Бошқа мамлакатларда, жумладан Мексика, Чили ва Перуда, тасдиқланган ташхислар сони ўсиб бормоқда. Биринчи ҳолат 26 февраль куни Бразилияда қайд этилганди, шундан сўнг коронавирус бутун минтақага тарқалди. Лотин Америкасида 750 мингдан ортиқ одам касаллик юқтирди ва 40 минг киши вафот этди.

Гарчи ўлим даражаси Европа ва Қўшма Штатларга қараганда анча паст бўлса-да, мутахассисларнинг таъкидлашича, бу ерда ўтказилган тестлар сони анча оз. Шунинг учун вирус юқтирганлар ёки ўлим ҳоллари ҳақида ахборот тўлиқ бўлмаслиги мумкин. Энг юқори ўлим даражаси аҳоли кўп бўлган мамлакатларда, жумладан Мексика (8000 дан ортиқ) ва Бразилияда (24000) кузатилмоқда. Бразилия, Мексика ва Перуда ҳалок бўлганлар сони ҳар 2-3 ҳафтада икки баравар кўпаймоқда.

Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив