Коронавирус: ҚР Президенти фуқароларни имкон туғилган заҳотиёқ вакцина қабул қилишга чақирди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев барча қозоғистонликларни вакцинани иложи борича тезроқ қабул қилишга чақирди, деб хабар беради Kazinform Давлат раҳбари Twitter саҳифасига таяниб.

«Коронавирус инфекциясига қарши чоралар бўйича йиғилишда у шундай деди: коронавирусга қарши курашда ягона ишончли ечим бу - вакцинация. Икки ой давомида эмланганлар сони Қозоғистон аҳолисининг 0,1 фоизидан камроғини ташкил қилади!», - деди Президент.

«Апрел ойи давомида ҳукумат чет элдан етказиб бериш ва маҳаллий вакциналарни ишлаб чиқаришни таъминлаш орқали вазиятни ўзгартириши керак. Мен барча фуқароларни вакцина қабул қилишнинг биринчи имкониятидан фойдаланиб қолишга чақираман. Бу ўзингизга, уйингиздаги кекса одамларга ва яқинларингизга ғамхўрлик қилишдир», - деб даъват этди Давлат раҳбари.

Сўнгги хабарлар