Коронавирус: Қозоғистоннинг саккизта вилояти «қизил» зонада

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасига кўра, Қозоғистон Республикаси 12 кундан бери «қизил» зонада. Бу ҳақда ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Шунингдек, «қизил» зонада 8 та вилоят - Нур-Султан, Алмати шаҳарлари, Атирау, Ғарбий Қозоғистон, Алмати, Ақмола, Қарағанди, Ақтўбе вилоятлари.

Сўнгги бир ҳафта ичида тўртта вилоят «сариқ» зонага жойлашди. Бугунги кунда «сариқ» зонада еттита вилоят мавжуд – Чимкент шаҳри, Шимолий Қозоғистон, Жамбил, Манғистау, Қизилўрда, Қостанай ва Павлодар вилоятлари», - деди Алексей Цой Ҳукумат йиғилишида.

ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, «яшил» зонада фақат иккита вилоят - Туркистон ва Шарқий Қозоғистон вилоятлари.


Муаллиф: Ақбота Кузекбай

Сўнгги хабарлар