10:28, 09 Апрел 2021 | GMT +6
Коронавирус: Қозоғистоннинг аксарият ҳудудлари «қизил» ва «сариқ» зоналарда
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссияси Қозоғистон ҳудудларидаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.
2021 йил 9 апрель ҳолатига кўра, Нур-Султан, Алмати шаҳарлари ва Алмати, Ақтўбе, Атирау ва Ғарбий Қозоғистон, Қарағанди ва Ақмола вилоятлари «қизил» зонада.
«Сариқ» зонада: Чимкент шаҳри, Қизилўрда, Шимолий Қозоғистон, Павлодар ва Манғистау вилоятлари.
Бошқа барча ҳудудлар – «яшил» зонада.
Қозоғистон эпидемиологик баҳолаш матрицаси бўйича «қизил» зонада.