Коронавирус: Қозоғистоннинг 8 вилояти «қизил» зонада

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссияси Қозоғистон ҳудудларидаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

2021 йил 7 апрель ҳолатига кўра, Нур-Султан, Алмати шаҳарлари, Алмати, Ақтўбе, Атирау ва Ғарбий Қозоғистон, Қарағанди ва Ақмола вилоятлари «қизил» зонада.

«Сариқ» зонада Чимкент шаҳри.

Бошқа барча ҳудудлар «яшил» зонада.

Қозоғистон эпидемиологик баҳолаш матрицаси бўйича «қизил» зонада.

Сўнгги хабарлар