11:30, 18 Январ 2021 | GMT +6
Коронавирус: Қозоғистоннинг 4 вилояти ва 1 шаҳри «қизил» зонада
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги 18 январ куни мамлакат ҳудудларидаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш учун матрицани эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.
Вазирлик маълумотларига кўра, Қозоғистоннинг 4 вилояти ва 1 шаҳри, хусусан, Ақмола, Қостанай, Павлодар, Атирау вилояти ва Нур-Султан шаҳри «қизил» зонада.
«Сариқ» зонага Алмати, Қарағанди, Ғарбий Қозоғистон ва Шимолий Қозоғистон вилоятлари киради. Бошқа барча ҳудудлар коронавирусни тарқалиш хавфи бўйича «яшил» зонада.