Коронавирус: Қозоғистонда «қизил» зонада бирорта ҳам ҳудуд қолмади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Шимолий Қозоғистон вилояти «қизил» зонадан «сариқ» зонага ўтди, деб хабар беради Kazinform Қозоғистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Telegramга таяниб.

6 декабр ҳолатига кўра, Қозоғистон ҳудудларидаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасига кўра, Шимолий Қозоғистон вилояти «қизил» зонадан «сариқ» зонага ўтди. «Қизил» зонада бирорта ҳам ҳудуд қолмади.

«Сариқ» зонада: Нур-Султан шаҳри ва Ақмола, Қарағанди, Павлодар, Қостанай, Шимолий Қозоғистон вилоятлари.

«Яшил» зонада: Алмати, Чимкент шаҳарлари ва Атирау, Ақтўбе, Алмати, Ғарбий Қозоғистон, Туркистон, Жамбил, Қизилўрда, Манғистау, Шарқий Қозоғистон вилоятлари.


Сўнгги хабарлар