Коронавирус: Қозоғистонда икки шаҳар ва олтита вилоят «қизил» зонада

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссияси Қозоғистон ҳудудларидаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform Қозоғистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Telegram-каналига таяниб.

2021 йил 13 апрель ҳолатига кўра, «қизил» зонада: Нур-Султан ва Алмати шаҳарлари, Атирау, Ақтўбе, Ақмола, Алмати, Ғарбий Қозоғистон ва Қарағанди вилоятлари.

«Сариқ» зонада: Чимкент шаҳри, Жамбил, Қизилўрда, Қостанай, Павлодар, Шимолий Қозоғистон, Манғистау вилоятлари.

«Яшил» зонада: Шарқий Қозоғистон ва Туркистон вилоятлари.

Сўнгги хабарлар