+7 (701) 759 90 19
USD 428.71 EUR 519.12
RUB 5.79 CNY 66.61
Янгиликлар

Коронавирус: Кўпгина мамлакатларда, айниқса Ҳиндистон ва Бразилияда ўлим даражаси кескин ошди

7 Апрель 12:30
Баҳам кўринг:
Коронавирус: Кўпгина мамлакатларда, айниқса Ҳиндистон ва Бразилияда ўлим даражаси кескин ошди

NUR-SULTAN. Kazinform – Дунёда коронавирус юқтирганларнинг умумий сони 132 миллиондан ошди. Кўпгина мамлакатларда, айниқса Ҳиндистон ва Бразилияда ўлим даражаси кескин ошди, деб хабар беради Kazinform ВВСга асосланиб.

Ўхшаш янгиликлар
Коронавирус: Қозоғистонда 2 та шаҳар ва 4 та ҳудуд «қизил» зонада Ўтган бир кунда Қозоғистонда 2 549 кишида коронавирус аниқланди Ashyq: Вакцина билан эмланган фуқаролар қандай статусга эга бўлади

Тиббий мутахассисларнинг фикрига кўра, вазиятнинг ёмонлашуви коронавируснинг янги штаммлари пайдо бўлиши билан боғлиқ бўлиб, уларга қарши эмлашлар унчалик самарали бўлмаслиги мумкин.

Душанба куни Ҳиндистон Covid-19 ҳодисаларининг энг юқори кунлик кўрсаткичини қайд этилди. 24 соат ичида 103 000 дан ортиқ ҳолат рўйхатга олинди. Мамлакатда касалхоналарда жой йўқ. Энг кўп зарар кўрган ҳудудларда қатъий чеклов чоралари қайта тикланмоқда. Дўконлар, ресторанлар, бозорлар, кўнгил очиш жойлари ёпилиб, тунги комендант соати жорий этилди.

Яқинда Лотин Америкасининг бир қатор мамлакатлари сўнгги ҳафталарда эпидемиологик вазиятнинг ривожланиши тўғрисида хабар беришди. Вазият ҳамма жойда сезиларли даражада ёмонлашди. Уругвай ва Парагвайда вафот этганлар сони рекорд даражада ва Бразилияда касалланганлар сони 13 миллиондан ошди.

Сўнгги икки ҳафта ичида Испанияда коронавирус билан касалланганлар сони тобора ўсиб бормоқда. Март ойининг ўрталаридан бошлаб статистика 151,8 ҳолатдан 100 минг кишига 163,4 га ўсди.

Венгрия ҳукумати тақиқни бекор қилишни режалаштирмоқда, чунки мамлакатдаги 10 миллион аҳолининг 25 фоизи эмланмоқчи.

Данияда гўзаллик салонлари ва татуаж салонлари ўз ишларига қайтишди. Болаларни мактабга босқичма-босқич қайтариш бошланди.

Португалия президенти Марселу Ребелу де Соуза яна бир локдаундан кейин енгиллик бошланиши ҳақида тантанали равишда эълон қилди ва уни тарихий кун деб атади. Йирик супермаркетлардан ташқари барча дўконлар ўз ишларига қайтишди. Кафе ва ресторанлар ўзларининг терасларини очдилар.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив