Коронавирус: Ҳинд штамми туфайли Қозоғистонда қўшимча чекловлар жорий этилиши мумкин

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда коронавируснинг ҳинд штамми пайдо бўлганлиги ҳақидаги хабарлар билан боғлиқ ҳолда Қозоғистон Республикасининг бош давлат санитария шифокори Ерлан Қиясов ушбу масала бўйича тушунтиришлар берди, деб хабар беради Kazinform.

«Дастлабки маълумотларга кўра, коронавирус инфекциясининг Дельта ҳинд варианти Қозоғистонга олиб келинган бўлиши мумкин. У Нур-Султан шаҳрида олинган намуналарни таҳлил қилиш пайтида аниқланди. Шуни таъкидлаш керакки, ҳинд штаммининг тарқалиши юқори юқумлилиги, шунингдек, янги клиник аломатларнинг намоён бўлиши сабабли бутун дунёда ташвиш уйғотмоқда. Ушбу мутация аллақачон дунёнинг 80 мамлакатида топилган. Масалан, Швецияда сўнгги беш кун ичида бу штамм билан касалланиш 70 фоизга ўсган», - деди Ерлан Қиясов.

У Дельта штамми айниқса хавфли эканлигини таъкидлади.

«Сўнгги хабарларга кўра, ушбу штамм билан юқтиришнинг инкубация даври сезиларли даражада қисқароқ бўлиши мумкин. Яъни, ўртача инкубация даври 14 кун бўлса, ушбу штаммнинг инкубация даври 7 кунгача қисқа дейиш мумкин. Бундан ташқари, вируснинг ушбу варианти юқори интоксикацияни келтириб чиқаради ва касалликнинг янада оғир кечишига сабаб бўлиши мумкин. Бу штамм билан касалланганларга кўпроқ интенсив терапия қилинади, ўлим ҳолатлари ҳам кўпроқ қайд этилиши мумкин», - деди у.

Шунингдек, Қозоғистонда ушбу штамм туфайли қўшимча чора-тадбирлар жорий қилиниши ҳақида тўхталди.

«Биз қўшимча чекловларни жорий этишни назарда тутамиз, уни эртага идоралараро комиссия йиғилишида муҳокама қиламиз ва ушбу муҳокама натижаларига кўра коллегиал қарор қабул қиламиз», - деди Бош санитар.

Сўнгги хабарлар