Коронавирус: Дунёдаги жорий вазият

None
None
BALTIMOR. Kazinform – Бразилия Президенти Жаир Болсонару коронавирус юқтиргани тасдиқлади. Шу билан бирга, Австралия расмийлари беш миллион аҳолига эга Мельбурн шаҳрини яна карантинга ёпишди, Исроилда янги ҳолатлар сабабли чекловлар қайтарилди. Европа Иттифоқи тез иқтисодий тикланишдан умид қилмасликни сўрамоқда. Бу ҳақда Kazinform BBCга асосланиб хабар берди.

Джонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, дунёнинг барча мамлакатларида коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 11,6 миллионни ташкил этади, 538 мингдан кўпроқ одам вафот этди, 6,3 миллиондан ортиқ бемор соғайган.

Илгари коронавируснинг жиддийлигини инкор этган Бразилия Президенти Жаир Болсонару тест синовдан сўнг Covid-19 юқтирганини тасдиқлади.

Шу билан бирга, у ўзини яхши ҳис этаётганини ва касаллик енгил ўтаётганини айтди. Президентнинг айтишича, якшанба куни унинг соғлиғи ёмонлашган.

Бразилия коронавирус билан касалланиш ва ўлим ҳолатлари бўйича дунёда иккинчи ўринда турибди. Бу ерда 1,6 миллиондан ортиқ одам касалланган ва 65 мингдан ортиқ одам вафот этди.

Мельбурнда яна карантин. Чоршанба куни ярим тундан бошлаб Австралиянинг иккинчи йирик шаҳрида Мельбурн яна карантинга қўйилди. Бу олти ҳафта давом этади.

Европа Иттифоқи ва миллий даражада тезкор ва кенг миқёсли чора-тадбирлар амалга оширилаётганига қарамай, Европа Иттифоқи иқтисодиёти бу йил коронавирус пандемияси туфайли чуқур инқирозга учраши хавфи бор. Бундай хулосалар сешанба куни чоп этилган Европа комиссиясининг 2020 йил ёзига мўлжалланган иқтисодий прогнозида маълум қилинди

Прогнозларга кўра, евро ҳудуди иқтисодиёти бу йил 8,7 фоизга қисқаради ва 2021 йилда 6,1 фоизга ўсади. Европа Иттифоқи иқтисодиёти 2020 йилда 8,3 фоизга қисқаради ва келгуси йилда атиги 5,8 фоизга ўсади.

АҚШ бош эпидемиологи Энтони Фаучининг таъкидлашича, мамлакат пандемиянинг биринчи тўлқинида тиззасигача ботган ва вирусга қарши курашни бой берган.

Айни дамда АҚШда коронавирус қурбонлари сони 130 мингдан ошиб кетди.

Исроилда ҳам аҳвол чатоқ. Душанба куни мамлакатда 1 минг одамдан коронавирус аниқланган. Ҳозирда Исроилда бассейнлар, туристик объектлар ва тренажерлар ёпилган.

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху мамлакатда тўлиқ локдаун режими жорий қилинишига атиги бир қадам қолган.

Сўнгги хабарлар