Коронавирус буйрак функциясини бузади: факт Нур-Султанда қайд этилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султанда коронавирус билан касалланган беморларда буйрак шикастланиши аниқланди. Бу ҳақда шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Сауле Қисиқова айтиб берди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Коронавирус инфекцияси оғирлаштирадиган касалликлардан бири бу буйракнинг жиддий шикастланиши. Бундай ҳолат Нур-Султанда қайд этилди. Бундай ҳолатта, соҳа мутахассисларини жалб қилган ҳолда маслаҳат ўтказилади ва диагностика ва даволашнинг юқори технологияли усуллари қўлланилади. Бундай хавфли вазиятда бу ҳаракатлар ижобий таъсир кўрсатади. Буйрак шикастланиши ҳолатлари Қозоғистонда Нур-Султанда ва дунёнинг бошқа мамлакатларида ҳам қайд этилган», - деди Сауле Қисиқова.

Муаллиф: Аян Бекенўғли
Сўнгги хабарлар