Қонун лойиҳаси: Қозоғистонда дивидендлар солиққа тортилиши мумкин

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров Қозоғистон мамлакатдан капитални олиб чиқилишини камайтириш учун қандай чоралар кўрмоқчи эканлигини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳозирда маълум шартлар асосида дивидендлар солиқдан озод қилинган. 10 фоиз ставкада дивидендларни солиққа тортишдан озод қилиш бўйича имтиёзларни бекор қилиш таклиф қилинмоқда», — деди Алибек Қуантиров Парламент Мажилиси ялпи мажлисида Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тақдим этар экан.

Шу билан бирга, вазир таъкидлаганидек, солиқ амалиёти тегишли шахсларга номоддий хизматлар учун тўлов шаклида чет элда пул маблағларини олиб қўйиш ҳолатлари мавжудлигини кўрсатмоқда.

«Шу муносабат билан, аффилирланган шахслар – норезидентлар томонидан кўрсатиладиган номоддий хизматлар учун солиқ солинадиган даромаднинг 3 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда чегирмалардан фойдаланишни чеклаш таклиф этилмоқда», — дея қўшимча қилди Алибек Қуантиров.

Аввалроқ Қозоғистонда табиий бойликларни қазиб олиш солиғини оширилиши мумкинлиги хабар қилинганди.

Муаллиф: Серик Сабеков

Сўнгги хабарлар