Коинотга учишни орзу қилувчи сайёҳлар учун Қозоғистонда тажриба мажмуаси қурилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда космик парвоз моделларини ўрганиш ва илмий синовлар ўтказиш учун экспериментал мажмуа яратиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Тошкентда бўлиб ўтган «Space Technology Сonference Central Eurasia» технологиялар конференциясида «Қазақстан ғарыш сапары» компанияси раҳбари Айдин Аймбетов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Коинот – мамлакатимиз учун фан ва техниканинг янги йўналиши бўлидир, космик техника, геофизика, тиббиёт ва биология, биотехнология ва фундаментал фанлар бўйича ўтказилган илмий тажрибалар ҳар қандай фаолият соҳасида космик ютуқларни ҳаётга татбиқ этиш имконини беради», – деди Айдин Аймбетов.

«Қазақстан ғарыш сапары» миллий компанияси маълумотларига кўра, экспериментал мажмуа космик станциянинг бир қисми сифатида қурилади ва у ерда тадқиқотчилар узоқ муддатли синовлар ўтказади. Комплекс коинотдаги вазиятга имкон қадар яқинлаштирилади. Тадқиқот иштирокчилари унда коинотдагидек муҳитда ишлашади.

Комплекснинг асосий вазифалари космик фаолиятни қўллаб-қувватлаш тизимларини ўрганиш, тиббий профилактика, экипажнинг ишлаши ва ҳушёрлиги, экипажнинг мустақиллиги, изоляция ва улар билан боғлиқ физиологик стрессларнинг таъсирини ўз ичига олади.

«Марказий Осиёдаги биринчи фазовий тадқиқотлар модули кўплаб ҳаваскорларга ўз орзуларини рўёбга чиқариш имконини беради. Дунё бўйлаб кўплаб одамлар космосга учиш бахтига муяссар бўлишлари мумкин. Келгусида Қозоғистон тажриба мажмуаси юзлаб олимлар ва минглаб сайёҳларни қабул қилади», — деди лойиҳа ҳамкори, Eurasian Space Ventures хусусий космик компания асосчиси Шуҳрат Ибрагимов.

«Қазақстан ғарыш сапары» компанияси маълумотларига кўра, ҳозирда экспериментал континентал мажмуанинг ташқи ва ички кўриниши ишлаб чиқилмоқда ва жорий йилда тақдим этилади.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар