Қизилўрдада йўловчилар автобуси аварияга учраб 8 нафар одам ўлди

None
None
НУР-СУЛТОН. Kazinform – Бугун «Қизилўрда-Қумкўл» трассасида йўловчилар автобуси аварияга учради, деб хабар беради Kazinform ҚР ИИВ Фавқулодда вазиятлар қўмитасига ҳавола қилиб.

«Автоҳалокат таҳминан тонгги 5да «Қизилўрда-Қумкўл» трассасида бўлди. Ҳозирги маълумот бўйича 8 нафар одам ҳалок бўлиб, 21 нафари турли даражадаги тан жароҳатини олган», - делинган хабарда.

Маълум бўлишича, йўл сирпанчиқ бўлганлиги сабабли ҳайдовчи автобус бошқарувини йўқотган.

Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда. Батафсил маълумот кейинроқ берилади. Автотехник экспертиза қилинади.

Сўнгги хабарлар