Ўқитувчиларни баҳолашда ўқувчиларининг муваффақиятлари ҳисобга олинади - вазир

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Ўқитувчилар фаолиятини баҳолашда ўзлаштириши паст ўқувчилар билан ишлашга эмас, балки анъанавий тарзда муваффақиятли ўқувчиларнинг натижаларига кўпроқ эътибор қаратилади. Бу ҳақда Қозоғистон Таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов Facebook саҳифасида ёзди, деб ёзади Kazinform.

«Таълимнинг энг муҳим жиҳатларидан бири бу инклюзивликдир. Турли гуруҳлардаги талабалар, шу жумладан ногирон болалар, қийин аҳволда бўлган оилалар фарзандлари ва ҳ.к. қўллаб-қувватлаш фаолиятимизнинг устувор йўналиши ҳисобланади.

Биз алоҳида таълимга муҳтож болаларни инклюзивлик билан қамраб олиш бўйича кенг қамровли иш олиб бормоқдамиз», - деди вазир.

Унинг сўзларига кўра, кўплаб тадқиқотлар нафақат иқтидорли ўқувчиларни, балки ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифадаги болаларни ҳам қўллаб-қувватлаш муҳимлигини кўрсатмоқда. Айтиш жоизки, мамлакатимизда иқтидорли болаларни қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Олий таълим муассасаларига саралаш тизими, университет грантларини тақсимлаш, иқтидорли болалар учун махсус мактаблар, турли танловлар, кўрик-танловлар ва бошқалар. Ўқитувчиларни баҳолашда эътибор ўзлаштириш ўкрсаткичи паст ўқувчилар билан ишлашга эмас, балки анъанавий тарзда муваффақиятли ўқувчиларнинг натижаларига қаратилади.

Бироқ, ота-оналар иқтидорли болалар мактабларига кириш учун репетиторларга мурожаат қилишлари сир эмас. Одатда кам таъминланган оилалар учун имкониятлар бир хил эмас. Бу меритократиянинг «қоронғи» томони.

«Назарий жиҳатдан ўқитувчиларни баҳолаш барчага тенг ва адолатли бўлишини таъминлаш керак, бироқ биз баҳолаш тизимини ҳали ҳам такомиллаштириш зарурлигини кўряпмиз. Шунингдек, меритократия ва инклюзия ўртасидаги мувозанатни сақлаш муҳим», - деди Асхат Аймағамбетов.

Сўнгги хабарлар