Қишлоқ хўжалиги: Қозоғистонда 3 та вилоятда юқори кўрсаткичлар кузатилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилнинг январь ойида чорвачилик маҳсулоти кўпайган. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Сапархон Омаров маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Жорий йилнинг январь ойида қишлоқ хўжалигининг ялпи маҳсулоти 2,5 фоизга ўсди ва 170,6 миллиард тенгени ташкил этди. Ўсиш асосан чорвачилик маҳсулотларини 2,7 фоизга кўпайиши ҳисобига таъминланди. Масалан, гўшт ишлаб чиқариш сўйиш оғирлиги ҳажми 5,3% га, сут 3,8 фоизга ўсди. Шу билан бирга, 10,2 миллиард тенгега ўсимлик маҳсулоти ишлаб чиқарилди, маҳсулот индекслари 100 фоизни ташкил этди. Ушбу ҳажм экинларни ёпиқ шароитда (иссиқхоналарда) етиштириш билан таъминланди», - деди вазир.

Унинг айтишича, ҳудудлар бўйича республика даражасидан юқори кўрсаткич 3 та вилоятда кузатилмоқда. Хусусан, бу Ақмола вилоятида 114%, Туркистон вилоятида 103,2% ва Қостанай вилоятида 102,7% ни ташкил этди.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар