Қишлоқ хўжалиги: Қозоғистонда 13 ҳудудда ўсишнинг ижобий суръати кузатилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қишлоқ хўжалиги соҳасида барқарор ўсиши кузатилди. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Асет Ерғалиев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Қишлоқ хўжалиги ўсишнинг барқарор суръатига эришмоқда. Ишлаб чиқариш 3 фоизга ошди. 13 ҳудудда ижобий суръати кузатилди. Ақмола вилояти ҳам яхши натижа кўрсатди», - деди Асет Ерғалиев Ҳукумат йиғилишида.

Унинг айтишича, Атирау ва Шимолий Қозоғистон вилоятларида пасайиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Умуман олганда, барқарор ўсиш суръатлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни қайта ишлаш соҳасига тортиладиган сармояларни рағбатлантириш, қишлоқ хўжалиги техникаларини лизингга бериш, иқтисодиётнинг ўзини ўзи таъминлашига замин яратиш учун сармоя лойиҳаларини амалга оширишга қаратилган чоралар давлат томонидан кафолатланади.

Эслатиб ўтамиз, ҚР Миллий иқтисодиёт вазири қуйидаги тенденциялар фонида 2021 – йилнинг январь-апрель ойларида ўтган йилнинг мартидан буён илк марта Ялпи ички маҳсулот ўсиши 0,7 фоизни ташкил этиб, ижобий зонага кирганини маълум қилган эди.


Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев

Сўнгги хабарлар