Қишки Олимпиадада Қозоғистон шорт-трек жамоаси режани 90 фоиз бажарди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг шорт-трек жамоаси бош бош мураббийи қозоғистонлик спортчиларнинг Пекин Олимпиадасидаги натижаларига баҳо берди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи Мадиғали Қарсибеков профессионал Пекин Олимпиадасида шорт-трек бўйича эришилган натижалар ҳақида фикр билдирди.

«Шорт-трек пойгаларининг аксарияти якунланди. Энди бор-йўғи 1,5 км масофага югуриш қолди. Унда эртага спортчимиз Ольга Тихонова баҳс олиб боради. Абзал Ажиғалиевга бироз омад етишмади, Денисдан ҳам умидимиз катта эди. Денис бурилиш пайтида техник хатога йўл қўйди, акс ҳолда у финалда медал учун курашадиган спортчи эди. Ёзда жаҳон чемпионатида қатнашиб, спортчиларимизнинг маҳоратини оширганмиз. Умуман, режани 90 фоизга бажардик», - деди Мадиғали Қарсибеков.

Муаллиф: Али Ибраев

Сўнгги хабарлар