Қирғизистонга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқими 26,4 фоизга ошди

None
None
BISHKEK. Kabar - Kazinform – 2021 йилнинг январ-сентябр ойларида Қирғизистонга жалб қилинган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқими 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 26,4 фоизга ўсиб, 503 миллион долларни ташкил этди. Бу ҳақда Кабар агентлиги хабар берди.

Мамлакат Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўсиш тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар таркибий қисмларининг деярли барчасида кузатилган.

Ушбу инвестицияларнинг умумий ҳажмида энг катта улуш Хитой (27,6%), Туркия (16,0%), Буюк Британия (10,5%), Нидерландия (9,9%) ва Германия (5,1%) ҳиссасига тўғри келади.


Сўнгги хабарлар